Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Колбасага қўшилган эшшак гўшти халолми?

08:07 / 25.04.2019 | Husanboy | 2446
Ассалому алайкум! Бир қори ака маърузаларида колбасага қўшилган эшшак гўшти ҳалол бўлади дебдилар. Мисол учун: буғдой ҳалол, ачитиб спирт олингандан кейин таркиби ўзгариб спирт ҳаром бўлади. Айтайлик туз конига эшшак тушиб кетди. Эшшакни тузга қўшилиб, таркиби ўзгаради ва ҳалол бўлади. Колбасага ҳам қўшилса эшшак гўшти таркиби ўзгариб ҳалол бўлади, дебдилар. Шариат хукми қандай устоз?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эшак гўшти ҳаромлигида ва у қўшилган нарса ҳам ҳаромлигида шак-шубҳа йўқ. Эшакни туз конида тузга айланиши тезакни ёқилганда кулга айланиши даражасида бўлади. Домла айтган ҳолатда эса паловга 5-6 хил масаллиқ солиб палов тайёрлашга ўхшайди. 1-суратда моҳияти бутунлай ўзгаради. 2-суратди эса сифати ўзгаради холос. Яъни 1-суратда ҳалол бўлса, 2-суратда ҳаромлигича қолади.Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat