Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амалларнинг кабулидаги богликлик

00:00 / 10.05.2011 | eski savollar | 998
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!САВОЛ: Куни кеча "Ота-онага окк булиш" мавзусидаги бир маърузани тинглаб, куйидаги мазмундаги сузларга гувох булдим. Имом домла маърузаларида Аллох таолонинг "Менга шукр килгин ва ота-онангга шукр килгин" оятини тафсир кила туриб, муфассирларнинг шохи булмиш Абдуллох ибн Аббос (р.а) бу оятни куйидагича тафсир килганларини айтдилар:"Куръонда 3 та оятда амалларнинг кабул булишидаги богликлик баён килинган:1. "Айтинг: Агар Аллохни севсангиз, Унинг расулига эргашингиз. Шунда Аллох сизларга мухаббат килади ва гунохларингизни магфират килади". Бунда Аллохга мухаббат килса-ю, Расулига эргашмаса у мухаббати бекордир. 2. "Намозни коим килинг ва закотни утанг". Агар намозни адо килса-ю, закот бермаса намози кабул эмас.3. "Менга шукр килгин ва ота-онангга шукр килгин". Аллохга шукр килиш намозни адо килиш оркали булади. Агар намозни адо килса-ю, ота-онага шукр килмаса, намози кабул эмас. (иктибос айнан эмас, мазмунан келтирилди)Мухтарам устоз! айрим ахли илмлардан хам эшитаманки, улар намоз укимасдан руза тутса рузаси кабул булмайди, маънодаги гапларни айтишади. Юкоридаги имом домланинг маърузасидаги оятнинг тафсирида хам айнан шу маъно келмокда.Хулоса килиб шуни айтмокчиманки, исломда амаллар чамбарчас бир-бирига богланганми, бири булмаса, бошкасининг кабул булиши кийинми? Мисоли худди намоз укиб, ота-онани норози килган, руза тутиб, намоз укимаган, намоз укиб, закот бермаган кишилар.Аллох ислом уммати йулида килаётган ишларингизни бардавом килсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Амал маъносида сиз айтган чамбарчаслик йўқ. Ҳар ибодат ўзига яраша фарз.

Топ рейтинг www.uz Openstat