Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам турмушга чиқмоқчилар лекин укам қаршилик қилмоқда

00:01 / 26 апрель | Abdumavlon qizi. | 693

Ассалому алайкум! Отам оламдан ўтганларига 8 йил бўлди. Онамга докторлар турмушга чиқишни айтдилар. Битта исломий, Худони таниган одам билан турмуш қурмоқчи бўлгандилар, укам қаршилик қилди. Укам номозхон, Худодан қўрқадиган бола, лекин гапга кириши қийин. Ёши 23 да. Ҳали уйланмаган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Укангиз намозхон бўлса Аллоҳдан қўрқсин. Онангизга қаршилик қилса оқ бўлади. Бундай вақтда она ҳам фарзандларни шаънини пастга урадиган ва тенги бўлмаган инсонни танламаслиги керак бўлади. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Ота-она билан баҳслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам баҳслашмаслик керак дейилган. Охиратини куйдириб олмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat