Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насронийлар сўйган гўшт

23:59 / 25 апрель | SamoTV | 508
Ассалому алайкум! Бир маърузада, “христианлар сўйган гўшт ҳалол, крести значки борми кўрсангиз уларнинг гўштини, овқатини енг, аёлларига уйланаверинглар” деган экан. Россиядаман. Магазиндан сигир ё қўй гўштини олиб есам бўлаверадими? Улардаям + значоги борку?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бу каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган. Дин оят ва ҳадисга эргашишга буюради. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 

121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat