Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ният килдим дейишлик, лекин аник талок еки бошка лафзни айтмаслик

00:00 / 12.05.2011 | eski savollar | 1249
Ассалому алайкум, мухтарам Шайх Хазратлари. Аллох (С.Т.) Сизнинг умрингизни зиеда килсин.Саволим куйидагича: Турмуш уртогим 3 йил аввал оиласини 2та килдилар. Узлари бошка шахар ва давлатдалар. Аллох ва шариат буйруклари буйича оилалари уртасида адолат килмадилар. Ман ва фарзандларим хаккини тегишли адо килмади десам булади. 1 йил аввал адолатсизлик ва нафакасизликдан норози булиб жавобимни беришини сурагандим, 1 талок бердилар, идда тугашига бир неча кун колганда келдилар, кайтардим дедилар. Энди ташлаб кетмасликка еки бирга олиб кетишликка, хабар олиб туришлика ваъда бердилар, 6 ой утгач яна кетдилар ташлаб. Кейинги 6 ой давомида яна худди аввалги ахвол кайтарилди. Ман яна адолатсизлик ва нафакасизликдан норозилигимни билдирдим. Энди телефон оркали "ният килдим, сандек хотин манга керакмас" дедилар. Аник "талок", еки "жавоб" еки шунга ухшаш бошка лафз ишлатмади, "гувохингни олиб кел телефон олдига, эшитасан" дедилар. Ман бу ишни килмадим, телефонга жавоб бермадим. Бу 2чи талок булди деб тушунишим керак ва идда саклашим керак булади деганими? Талок сузи урнида бошка лафз ишлатилиши мумкинлигини Сиз Хазратнинг "Хадис ва Хает - Никох, талок, идда" жузида укигандим. Тушунмаган нарсам, уларнинг гувох олиб кел, аник эшитасан дегани булди. Хозир ман идда муддатида булган хисобланаманми? Фарзандларимга у кишидан хеч нима олмасликка карор килдим, чунки улар бир нарса бериб оркасидан "розимасман" деб каргашга тушадилар, бунга хакким борми?Аллохдан факат магфират, рахим, ризк, сабр тилаб, фарзандларимни солих, динимизга хизмат килувчи бандалар булишини сураб дуо киламан.Хазрат, Сизнинг хам фарзандларимиз ва биз учун дуо килишингизга мухтожмиз. Жавобингиз учун катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Гувоҳ олиб кел, дейиш ила талоқ қилишдан қочган. Сизнинг ҳаққингиз бор. Аллоҳ сизга ва фарзандларингизга мўл ризқ берсин, сизларни мағфират ва раҳм қилсин, сабр берсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat