Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сайтдаги жавоблар хакида

00:00 / 13.05.2011 | eski savollar | 812
Бу саволни беришимга сабаб,бази бир кишилар сайтда доим хам Шайхнинг узлари жавоб бермайдилар,шогирдлари хам жавоб бераверади,шунинг учун бази жавобларда ихтилоф бор дейишади.Ман уларга-ундай эмас,шайхнинг узлари жавоб берадилар деб ишонтиришга уринардим.Якинда сизни Чеченистонда Рамзан Кодировни мехмони булганингизни узим курдим(инагурацияда).Шу вактларда сайтда сиздан жавоб келаверди.Мени узим хам хайрон колдим.Саволни жавоби ким томондам берилиши савол берувчига ахамияти булса керак.Кимга савол берса,уша одамдан жавоб олишни хохлайди,негаки айнан уша одамга ихлос килади.Саволим уринли деб уйлаймам,узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида марҳамат қилади:Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. «Ҳужурот» сурасининг аввалидан буён Аллоҳ таоло шу ерда Ўзининг мўмин бандаларига бешинчи марта«Эй, иймон келтирганлар!» деб мурожаат қилмоқда ва улар учун жуда муҳим бўлган яна бир қанча масалаларни баён қилмоқда.Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини бир неча ёмон сифатлардан, ахлоқий касалликлардан, ҳалокатга элтувчи дардлардан қайтармоқда.Улардан биринчиси:«Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир».Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири – бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, беҳуда бўлади. Шу боисдан ҳам: «...кўп гумонлардан четда бўлинглар», дейиляпти.Ўтган уламолардан аз-Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи: «Бадгумонлик – яхши кишилар ҳақида ёмон гумон қилишликдир. Аммо, аҳли фисқ бўлса, ундан нима фосиқлик зоҳир бўлган эса, шуни гумон қилишга ҳаққимиз бор», деганлар. Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ёмон гумонда бўлишдан ҳам келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак. Бу ҳақида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», деган эканлар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Зин-ҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки, бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Гар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», деган эканлар. Хусусан, иш бошида турган раҳбарлар бу нарсада эхтиёт бўлишлари лозимлиги имом Абу Довуд Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда яққол кўринади. Бу ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар амир одамлардан айб ахтараверса, уларни бузади», деганлар. Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада, гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади.Сиз ва сиз айтган одамларни Аллоҳ таоло ўшандай бадбахтлардан бўлишдан Ўзи асрасин!Аммо ўзларингиз буни хоҳлаб турибсизлар. Бўлмаса, бунча гапни гапирмаган бўлар эдингиз.Менда “Нетбук” деб аталадиган кичик жиҳоз бор. Ўшанга болалар саволларни юборади. Ҳам Москвада, ҳам Чеченистонда жавобларни ёзиб турдим. Андижонда у жиҳоз ишламас экан. Жавоб бера олмадим. Мана ҳозир тўрт кундан бери жамланиб қолган саволларга кун бўйи жавоб ёзмоқдаман. Ўша саволлар ичида сизларга ўхшаш ноинсофлар ҳам борлигидан афсусдаман. Аммо сизлар озсизлар. Чунки, доимо гуручнинг ичида курмаги оз бўлади. Уларни ажратиб олиб ташлаб юборилади. Сизлар ҳам курмаксизлар. Сайтдан чиқиб кетинглар!

Топ рейтинг www.uz Openstat