Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кон теккан кийим!

00:00 / 13.05.2011 | eski savollar | 766
Ассаламу Алейкум!Кишининг каеридандир, мисол учун буйнидан озгина кон кетиб кийимига текса ва бу кийимни алмаштириш иложиси булмаса кандай йул тутиши лозим:кон теккан кийимда укишми ёки уйга кайтгандан сунг кийимини алмаштириб, намозни казо килибми?ёки боша йули борми?Жазокуллох Хойрун Касийро!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қон оз бўлса, ўқилаверади.Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва сийдиги, агар таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб тоҳаратни синдирадиган нарсалар киради.Ундан дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат ила намоз ўқиса, жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2, 975 грамм.

Топ рейтинг www.uz Openstat