Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга танбех.

00:00 / 13.05.2011 | eski savollar | 413
Ассалому Алайкум ва рохматуллохи ва барокатух мухтарам Шайх Хазратлари.Дустлар билан сафардан кайтаётган эдик, шом намози вакти булиб колган эди Тошкент вилояти худудида бир масжидга кирдик, жамоат нари борса 7-8 та намозхон. Намознинг фарзини укиб булганимизда(суннатини бошлашдан олдин) сафимизда турган бир намозхон(кейин билишимизча у шу масжиднинг суфиси экан) имомликка утган биродарга караб(жамоат ичида) кескин охангда "Фотиха сурасидан сунг зам сураларни Куръонда келган тартибда укиш керак, сиз кейинини олдин олдингисини кейин укидингиз" деб танбех берди. Имомликка утган одамнинг озгина булса хам мулзам булгани билинди. Саволим: - зам сураларни умуман намознинг бошидан охиригача Куръондаги кетма-кетлигича укиш керакми ёки факат бир "икки ракаатдами" ? - суфининг танбехи канчалар(шариат буйича) тугри ?Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуръони Карим сураларини намозда тартибини бузиб ўқиш макруҳдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat