Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўйларда келин таъзим қилиши жоизми?

00:00 / 20.01.2007 | eski savollar | 3071

Ассалому алейкум Ҳурматли Шайх жановлари.Менинг саволим қо'йидагича:Ко'пгина то'йларда, келин таъзим қилади.(айниқса Бухорода)Шу жоизми? Ҳукми қандай бо'лади


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу савол аввал ҳам берилган. Унга жавоб ҳам бўлган. Лекин сизлар аввалги нарсаларни ўқиб ўрганишга одатланмагансиз. Динни ўрганишни хаёлига тушиб қолганда савол сўраш деб биласизлар. Савол бериш ҳам ўзига хос. «Кўпгина тўйларда келин таъзим қилади». Бу нима дегани? Келин таъзимни кимга, қачон ва қаерда ҳамда қандай тарзда қилади? Савол берувчи нима демоқчи бўлганини билдириши керак. Аслида, гап тўйларимизда бўладиган «келин салом» деб аталадиган маросим ҳақида бормоқда. Ўша маросимда келинни янги оиласи катталари билан таништирилади. Шунда келин уларга ўзига хос салом беради. Мазкур салом чоғида келиннинг эгилиши бор. Анна шу келиннинг эгилишини баъзи кишилар «ширк» дейишмоқда. Яъни, Аллоҳни қўйиб куёвнинг отаси ёки бошқа қариндошларига ибодат қилиш дейишмоқда. Эҳтимол ўша «ширк» деганлар ўзлари нима деб айтаётганларини билмаслар. Лекин ўзлари билмаса ҳам, гапларининг маъноси шу. Лекин аслида бу маросим ибодат эмас, саломлашиш. Бундай пайтда ҳеч ким Аллоҳни қўйиб бандага ибодат қилишни хаёлига ҳам келтирмайди. Бу ерда агар келин салом пайтида намоздаги рукуъ миқдорида эгилиб юборса саломлашиш одобини бузган бўлади. Келин саломга қарши бўлаётганлардан фақат бир киши бир ҳадис таржимасини далил қилса бўлармикан деган гап ила эслагани ёдимда. Ўша ҳадисни излаб топдим. Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган эканлар: «Бир киши:«Ё Аллоҳнинг Расули! Биздан бир одам ўз биродари ёки дўстини учратиб қолади. Ўшанда унга инҳиноъ қиладими?» деди.«Йўқ», дедилар.«Уни қучоқлаб, ўпадими?» деди.«Йўқ», дедилар.«Қўл ушлашиб кўришадими?» деди.«Ҳа», дедилар». Ҳадисдаги «инҳиноъ» сўзини «эгилиш» деб таржима қилинганидан келин салом берганидаги эгилиши шу ҳадисга биноан мумкин эмас деган хулоса чиқариш мумкин. Аммо эгилиш билан эгилишнинг фарқи бор.Уламоларимиз бу ҳадисдаги «инҳиноъ» намоздаги рукуъга ўхшаш эгилиш деганлар.Фақиҳлар жумҳури агар бир киши бошқа одамни Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти ила унга намоздаги рукуъ даражасида эгилиб таъзим қилса ҳаром ишни қилган бўлади деганлар.Аммо Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти бўлмаса, қаттиқ макруҳ иш бўлади.Одамлар одатланиб қолган саломлашиш вақтида бошни эгиш ва энг оз рукуъ даражасига етмай эгилишда куфр ҳам, ҳаром ҳам йўқ, деганлар.Яқинда Тошкент шаҳрининг бир қанча отин ойилари ва маросим ўтказишда бош бўладиган хонимлар жамланишиб тўй ва маъракалардаги бидъат – хурофат, исрофгарчилик, ортиқча дабдабаларга қарши кураш бўйича жуда яхши қарорларни қабул қилдилар. Мазкур мажлисда «келин салом» масаласи ҳам кўрилди ва бу маросимни динимиздаги саломлашиш одобларига мос равишда ўтказишга келишиб олинди. Яъни, келинни салом пайтида рукуъ даражасида эгилмасдан салом беришини йўлга қўйишга қарор қилинди.

Топ рейтинг www.uz Openstat