Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

жума

00:00 / 14.05.2011 | eski savollar | 671
устоз Оллох умрингизга ризкингизга барака ато килсин.Устоз биз бошка юртдамиз жума намозига боришга имконимиз йук шунинг учун пешин намозини жамоат билан укишимиз тугрими? Беодоблигим учун узр сурайман

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Узрли шахснинг ва бошқаларнинг мисрда Пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи танзиҳий–унча оғир бўлмаган макруҳдир. Чунки, улар Жумъа ўқишлари лозим эди. Улар Жумъа намозига бормай жамоатнинг озайишига сабаб бўлдилар. Айбни қилиб қўйиб, яна, ўзлари жамоат бўлишлари дуруст эмас. Шунингдек, узрли бўлмаганларнинг Жумъадан олдинги Пешинлари ҳам макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи таҳримий–ҳаром ўрнига ўтадиган макруҳдир. Чунки, булар Пешиннинг фарзидан кўра кучли бўлган Жумъанинг фарзини узрсиз тарк қилдилар. Модомики, ҳали Жумъа ўқилмаган экан, унга бориб қўшилиш пайидан бўлишлари керак. Аммо мазкур ишни қилишнинг ўрнига жамоат бўлиб Пешин ўқишлари Жумъага бориш ниятлари йўқлигини кўрсатади. Бу эса, умуман мумкин эмас. Жумъани ўқиб бўлинганда унга бориб қўшилишнинг имкони қолмаган бўлади. Агар Пешинни ўқиган одам Жумъага ҳаракат қилганда имом Жумъада турган бўлса, Пешини ботил бўлади. Биров Жумъадан олдин Пешинни ўқиб олди. Кейин Жумъага боришга ҳаракат қилиб қолди. Агар у ҳаракатни бошлаганда имом Жумъанинг амалларини бажариб турган бўлса, ҳалиги одамнинг ўқиган Пешини ботил бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat