- Ва алайкум ассалом! Ҳадис деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари қилган иш, айтган сўзлари ва у зотнинг ҳузурларида бирор саҳоба бир ишни қилса унга сукут қилиб, эътироз билдирмай тақрир қилишларига айтилади. Саҳобалар замониасида аёллар қулоқ тешишлари оммавий урф бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга эътироз билдирмаганлар. Жуда кўп ҳадисларда аёллар ўз зиракларини садақа қилганликлари зикр қилинган. Барчага маълумки зирак қулоққа тақилади. Валлоҳу аълам!