Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дугонамнинг саволи

07:36 / 27 апрель | Ilyosbek | 541
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир дугонамнинг илтимосига билан савол беряпман. У турмушга чиққан битта фарзанди бор. Турмуш ўртоғи ичкилликка берилган. Дугонамнинг оналари қаттиқ бетоб эдилар. Дугонам ҳомиладорлигида онасиникига келган эри ярим кечада ичиб келиб кайф ҳолатда "эшикни очмасанг уч талоқсан" деб айтган. Дугонамнинг оналари бетоб бўлганликлари учун эшикни очтирмаганлар. Чунки кириб кайф ҳолатда уруш-жанжал қилади дейишган. Энди бу ишга 2 йилдан ошди. Шу вақтгача эри билан яшаб келган. Ҳозир яна уйига келганди. Мен сизларга уч талоқ тушган десам ишонмаяпти. Эри бир қори одамдан сўраса талоқ тушмаган. Бунга касал ётган онаси жавоб беради дебди. Оналари ҳам вафот этдилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Дугонангизга ўшанда уч талоқ тушган. Уч талоқнинг ҳукми ҳақида сайтимизда жуда кўп ёзганмиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat