Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳар хил саволларим

16:15 / 28 апрель | ma‘mur | 288
Ассалому алайкум! 1. Инсон ўтгандан кейин мерос бўлинади. Меросга нималар киради? 2. Ота-онамизни қабрларига ғишт ва мрамор қўйилган. Туфроқни ўзига ўзгартирсам бўладими? 3. Биринчи талоқдан кейин ҳам аёл киши идда ўтирадими? Иддани эрини уйида ўтирадими ё ўзини отасиникидами?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Биринчи ўринда уй-жой, сўнг сизни мулкингиз деб ҳисобланадиган ҳамма нарса. Ҳатто устингиздаги кийиб турган кийимлар ҳам. Ичаётган дорингиз ортиб қолса улар ҳам мероснинг тақсимига қўшилади.
2). Шариатимизда қабрнинг устини қимматбаҳо тошлар билан жиҳозлаш жоиз эмас.
3). Агар эри билан қайта ярашмоқчи бўлмаса бир талоқдан кейин ҳам эрнинг уйида идда ўтиради. Бошқа эрга тегиши учун уч талоқ бўлиши шарт эмас. Бир талоқдан кейин ҳам иддасини ўтказиб тегса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat