Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд ўлими

20:29 / 29.04.2019 | Ma‘ruf | 2763

Ассалому алайкум! Агар инсон кичик ёшдаги фарзандидан айрилиб қолса қандай йўл тутиши керак? Бир танишим анча йиллардан сўнг ўғил фарзанд кўрганди. Яқинда ўша уч ёшли фарзанди сувга чўкиб ҳалок бўлди. Дўстим ҳозиргача ўзига келолмаяпти. Илтимос қандай қилиб кўнглига таскин бериш мумкин? Бирор дуо ёки алоҳида ўқиладиган намоз борми қадарга кўнишига ёрдам берадиган? Илтимос, маслаҳат берсангиз


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ رواه ابن ماجه 

Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар".
Ибн Можа ривояти. 

قال النووي رحمهُ الله : موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ 

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ :
“Фарзандлардан бирортасининг вафоти(ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар.
Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Аллоҳ таоло «Эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандининг – кўзининг қорачиғининг, қалбининг самарасининг жонини олдингми?» дейди. Фаришта «Ҳа», дейди. Аллоҳ «У нима деди?» деб сўрайди. Фаришта «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди», деганлар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Бирортангизнинг оёқ кийимининг ипи узилса ҳам истиржоъ айтсин», дейдилар.
Демак, инсон каттаю кичик ҳар бир кўнгилсиз ҳодисада – кўзининг қорачиғи, жигарбанди – боласи ўлганда ҳам, оёқ кийимининг ипи узилганда ҳам сабр қилиши керак. Мусибат етгандан кейин дарҳол истиржоъ айтиб, сабр қилиш, «Ҳамма нарса Аллоҳники ва бари Аллоҳга қайтади», деган эътиқодни маҳкам тутиш керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat