Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва ҳаром

07:28 / 30.04.2019 | Hanifa | 2546
Ассалому алайкум! Чет элда оилам билан яшайман. Мана бир неча ойдирки турмуш ўртоғим ишсиз. Диндан анча мунча хабари бор. Лекин амал қилмаганлиги сабабли кўп маротаба турмуш ўртоғимдан норози бўламан. Чунки ишсизлиги сабабли банкдан кредит олиб рўзғор қиляптилар. Хоҳласа иш бор, лекин у ишда ишлашни ўзи хоҳламаяпти. Мени қийнаётган нарса ҳаром луқма еганим учун охиратда амалларим хабада бўлиб кетишидан қаттиқ қўрқувга тушяпман. Кечалари таҳажжуд намозини ўқиб, Аллоҳдан турмуш ўртоғимни ҳам ҳидоят этишини, ҳалол ризқ насиба билан ризқлантиришини сўраб дуо қиламан. Лекин ҳаром луқма еган одамнинг дуоси ижобат бўлмаслиги ҳақида маърузаларда кўп эшитганман. Қўрқувдан йиғидан ўзимни тўхтата олмайман. Одатда кўп рўза тутишга ҳаракат қилар эдим. Лекин ҳозир ҳомиладорман. Ой куним яқин ин шаа Аллоҳ. Рўза тутишга қодир эмасман. Шундай ҳолатда турмуш ўртоғимдан норози бўлишим тўғрими? Фарзандим туғилгач давлат томонидан бериладиган болалар нафақасини олсам бўладими? Мен ва фарзандларим учун ҳалолми? Илтимос мендан маслаҳатингизни аяманг! Ташаккур!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эрингизни топиши очиқ-ойдин ҳаром бўлса, ўзингизни ҳалол йўлидан келган нарсаларингиз бўлмаса, ўлмайдиган даражада ейишингизга рухсат бор. Бола учун берилган нафақа боланинг ҳаққи бўлади. Шунинг учун боланинг ўзига ишлатиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat