Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шахидлик

00:00 / 17.05.2011 | eski savollar | 869
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Сизга бир саволим бор эди. Саволим қуйидагича:Бир киши ўз иродасига ишонмайди. Яхши инсон бўлиш қўлидан келмайди. Яъни ёмон ишларни кўп қилган, тавба хам қилган. Жахли, ғазабини ёмон ишлар бўлаётган жойда тутиб туролмайди ва одамларга қаттиқ зарар етишига сабабчи бўлиб қолади. Аммо у одамларга кўп яхшилик қилишни хохлайди. Қўлидан келадиган энг катта яхшилиги бу ёмон инсонларни, хақ динга қарши курашаётган, инсонларни тўғри йўлдан оздираётган, динидан қайтишига "катта хисса қўшаётган", ёмон йўлга бошлаётганларни ўлдириш, бу йўлда қахрамонларча, чин дилдан истаб шаҳид бўлишни, яъни шаҳид бўлгунича курашишни истайди. Ўзини кўп вақт яшаса ёмон йўлга кириб кетиши мумкинлигидан хавотирланади. Ва у 33 ёшга кирганда ўлими деярли аниқ бўлган жангга кетади. Ва у жойда халок бўлади. Бу ўзини ўлдиришга кирмайдими? Аллоҳ уни аввалги гуноҳларини кечирармикин? Ва Қиёмат куни бу бандаи ожиз шаҳидлар қаторида турармикин? Аллох унга ҳам Қиёмат кунида 70 кишини ўзи билан жаннатга олиб кириб кетишдек буюк мукофотни берармикин? Баъзан ёмон инсонлар манашундай яхши иш қилишни, қўлидан фақат ёмн ишлар келса уни ёмон инсонларга карши қўллашни ва ахли Исломни химоя қилиш йўлида жон беришни хохлайди. Уни икки нафар аёли бор. Аёлини, балким ширин хаётини хам ташлаб Шаҳид бўлишдек орзу билан кетса, оиласини яқин дўстларига ташлаб кетса бу тўғри йўл бўладими? Унинг бу танлаган йўлида баъзи одамларга зарар етиши мумкин. Аммо жуда хам кўп инсонга фойдаси тегадику! Агар у хаёти изига тушиб яхши хаёт кечираётганда хам бу ишни қилишга кетса ва у амалга ошса у одам Шаҳидми? У одам шундай жангда мардларча халок бўлса, ўз кучини ёмонларга ишлатса, агар жангдан тирик қайтиб келган тақдирда яна шунга ўхшаш жангга бориб охири жанглардан бирида халок бўлса у одам шахидми? Оиласи, севиб уйланган аёлига бу хақда айтган бўлса, уларни тўйдан олдин розилигини олган бўлса, аммо тўйдан кейин улар ўз эрларидан воз кечишолмаганда " Агар Аллох менга 70 кишини Жаннатга олиб кириб кетиш имкониятларини берса сизларни хам олиб кириб кетаман! Иншаоллоҳ" деб кетган бўлса бу иши, йигитлигидан бери қилган орзуси тўғрими?Жавобингиз учун олдиндан рахмат! Аллох сизга узоқ ва баракали умр берсин. Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бизнинг динимизда ҳар ким ўзича ҳукм чиқариб, бировларни жазога тортишга рухсат йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat