Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яқин дўстларни қуда бўлиши

19:30 / 30 апрель | Абдуллох | 385
Ассалому алайкум! Аллоҳ йўлидаги дўстим бор. Дўстимни бўйи етган, тарбияли қизи бор. Шу дўстимни қизида мени ўғлимни кўнгли бор экан. Ўғлим у қиз билан ҳали гаплашмаган. Бир маҳалладан бўлганимиз учун кўча-куйда кўриб туради холос. Мен бундан жуда хурсанд бўлдим. Лекин мени бир масала қийнайди. Ҳозирги кунда оила деган нарса жуда ҳам нозиклашиб борябди. Аёлларни кўр-кўрона аралашувидан, бўлар-бўлмас сабаблар билан янги оилалар ажрашиб кетаябди. Дўстимни қизини келин қилишни хоҳлаяпману, лекин қўрқиброқ турибман. Сабаби ўша юқорида айтилган ҳар хил сабаблар билан фарзандларимизни турмуши Аллоҳ асрасин ўхшамай қолсачи. Бу қудачиликка тикилган энг катта нарса, ўзаро яқин дўстлигимизга ҳам путур етиб қолишлигидан хавотирдаман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яқин қариндошларни қуда бўлмасликларини маслаҳат берганлар. Бизни дўстлигимиз ҳам улардан қолишмайдиган даражада.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Истихора қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat