Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Овқат вақти гаплашиб ўтириш

19:15 / 01 май | Mirzakarim | 855
Ассалому алайкум! Бизда овқат вақти оила аъзолари гаплашишмайди. Шариат кўрсатмаси қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кўнгилни кўтарадиган хурсандчилик гаплардан гаплашиб таомланиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомланаётган пайтларида суҳбатлашиб таомланар эдилар. Бунга бир неча саҳиҳ ҳадислар бўлиб, уламолар таомланаётганда яхши сўзлар билан гаплашиб таомланишни мустаҳаб деганлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  فِي دَعْوَةٍ، فَرُفِعَ إِلَيْهِ الذِّرَاعُ، وَكَانَتْ تُعْجِبُهُ، فَنَهَسَ مِنْهَا نَهْسَةً وَقَالَ: «أَنَا سَيِّدُ الْقَوْمِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، هَلْ تَدْرُونَ بِمَنْ يَجْمَعُ اللهُ الْأَوَّلِينَ وَالْآخِرِينَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ، فَيُبْصِرُهُمُ النَّاظِرُ وَيُسْمِعُهُمُ الدَّاعِي، وَتَدْنُو مِنْهُمُ الشَّمْسُ، فَيَقُولُ بَعْضُ النَّاسِ: أَلَا تَرَوْنَ إِلَى مَا أَنْتُمْ فِيهِ، إِلَى مَا بَلَغَكُمْ؟ أَلَا تَنْظُرُونَ إِلَى مَنْ يَشْفَعُ لَكُمْ إِلَى رَبِّكُمْ؟ فَيَقُولُ بَعْضُ النَّاسِ: أَبُوكُمْ آدَمُ، فَيَأْتُونَهُ فَيَقُولُونَ: يَا آدَمُ، أَنْتَ أَبُو الْبَشَرِ، خَلَقَكَ اللهُ بِيَدِهِ، وَنَفَخَ فِيكَ مِنْ رُوحِهِ، وَأَمَرَ الْمَلَائِكَةَ فَسَجَدُوا لَكَ، وَأَسْكَنَكَ الْجَنَّةَ، أَلَا تَشْفَعُ لَنَا إِلَى رَبِّكَ؟ أَلَا تَرَى مَا نَحْنُ فِيهِ وَمَا بَلَغَنَا؟ فَيَقُولُ: رَبِّي غَضِبَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَا يَغْضَبُ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَنَهَانِي عَنِ الشَّجَرَةِ فَعَصَيْتُهُ، نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى نُوحٍ. فَيَأْتُونَ نُوحًا فَيَقُولُونَ: يَا نُوحُ، أَنْتَ أَوَّلُ الرُّسُلِ إِلَى أَهْلِ الْأَرْضِ، وَسَمَّاكَ اللهُ عَبْدًا شَكُورًا، أَمَا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ أَلَا تَرَى إِلَى مَا بَلَغَنَا؟ أَلَا تَشْفَعُ لَنَا إِلَى رَبِّكَ؟ فَيَقُولُ: رَبِّي غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَا يَغْضَبُ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، نَفْسِي نَفْسِي، ائْتُوا النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. فَيَأْتُونِي، فَأَسْجُدُ تَحْتَ الْعَرْشِ، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ، ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ، وَسَلْ تُعْطَهُ». قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ عُبَيْدٍ: لَا أَحْفَظُ سَائِرَهُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир чорловда эдик. У зотга қўйнинг қўли кўтариб келинди. У зотга шу ёқар эди. Ундан бир тишлам тишладилар ва дедилар: «Мен қиёмат куни одамларнинг саййидиман. Аллоҳ аввалги-ю охиргиларни бир сайҳонликда ким билан жам қилишини биласизларми? Қараган одам уларни кўра олади, жарчи уларга эшиттира олади. Қуёш уларга яқин келади. Баъзи одамлар: «Ҳой, нима аҳволда эканингизни, сизларга нималар етганини кўрмайсизларми? Сизларни Роббингиз олдида ким шафоат қилишига қарамайсизларми?» дейди. Шунда баъзи одамлар: «Отангиз Одам», дейди. Улар Одамнинг олдига келишади. «Эй Одам! Сиз башариятнинг отасисиз. Аллоҳ сизни Ўз қўли билан яратган ва сизга Ўз руҳидан пуфлаган, фаришталарга буюрган, улар сизга сажда қилишган ҳамда (У Зот) сизни жаннатга жойлаштирган. Роббингиз олдида бизни шафоат қилмайсизми? Биз нима аҳволда эканимизни, бизга нималар етганини кўрмайсизми?» дейишади. У: «Роббим шундай бир ғазаб қилганки, бундан олдин бунчалик ғазаб қилган эмас, бундан кейин ҳам бунчалик ғазаб қилмайди. Мени дарахтдан қайтарган эди, мен Унга осий бўлганман. Ўзим билан ўзимман. Мендан бошқага боринглар, Нуҳнинг олдига боринглар», дейди. Улар Нуҳнинг олдига келишади. «Эй Нуҳ! Сиз ер аҳлига юборилган расулларнинг биринчисисиз. Аллоҳ сизни «сершукр банда» деб атаган. Биз нима аҳволда эканимизни кўрмайсизми? Бизга нималар етганини кўрмайсизми? Роббингиз олдида бизни шафоат қилмайсизми?» дейишади. У: «Бугун Роббим шундай бир ғазаб қилганки, бундан олдин бунчалик ғазаб қилган эмас, бундан кейин ҳам бунчалик ғазаб қилмайди. Ўзим билан ўзимман. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига боринглар», дейди. Улар менинг олдимга келишади. Мен Арш тагида сажда қиламан. Шунда «Эй Муҳаммад! Бошингни кўтар. Шафоат қил, шафоатинг қабул бўлади. Сўра, сенга берилади», дейилади».
Муҳаммад ибн Убайд: «Қолганини эслай олмайман», деган.
 

Изоҳ: Бу ҳадисни имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Исҳоқ ибн Насрдан, у Муҳаммад ибн Убайддан, у Абу Ҳайёндан ривоят қилган. Ўша Муҳаммад ибн Убайд ҳадиснинг қолган қисмини эслай олмаганини айтган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat