Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр сиқиши

00:00 / 19.05.2011 | eski savollar | 1197
Ассалам-у АлайкумРосулуллоҳ (с.а.в.) "Ҳаммани қабр сиқади, агар бундан қутулиш мумкин бўлганда Саад(р.а.)ни қабр сиқмасди. Қабр уни сиққанда машриқ ва мағриб унинг қичқириғини эшитти" каби ма'нода ҳадис эшитдим. (Янглишмасам Муоз (р.а.)дан ривоят қилинган). Бундан ташқари Оиша(р.а.) бир балоғатга етмаган болани оламдан ўтганини кўрганларида йиғлаб "Уни қабр сиқишини ўйлаб ачиняпман" каби ма'нода ҳадис ҳам эшиттим.Савол: Илтимос ушбу ҳадисларга шарҳ ва қабр сиқиши ҳақида ма'лумот берсангиз. Агар биз тушунган ма'но бўлса, унақада осон бўлмаса керак... Валлоҳу а'лам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китоб ўқишни одат қилмасангиз, шундай бўлади. Ҳатто ўзингиз истаган масала қаерда бўлишини ҳам билмайсиз. Билмаганингиз ҳам етмай, бошқаларни ҳам овора қиласиз. Яна кўпгина нарсани билмай юраверасиз. Бошингизга тушганда бировдан сўрашга ўтасиз. Натийжада кўп нарсадан бебаҳра қоласиз.Бу масала “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг 7-жузида. Шу жавоб билан кифоялансам бўлар эди. Аммо сизнинг “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг 7-жузини қайси бетида, деб сўрашингиздан қўрқиб, матнни ҳам келтириб қўйишни маъқул кўрдим:Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу унинг учун Арш ҳаракатга келган, унга осмоннинг эшиклари очилган, унга етмиш минг фаришта ҳозир бўлган одамдир. Батаҳқиқ, у ҳам бир марта сиқилди. Сўнгра уни қўйиб юборилди», дедилар».Бу жойда Насаий ва «Фазилатлар» бобида Икки шайх ривоят қилишган.Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисдаги гапларни ансорийларнинг Авс қабиласи бошлиғи, улуғ саҳобий Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу ҳақида айтганлар.Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу вафот этиб руҳлари кўтарилганида ҳурматларидан Арши Аъло ҳаракатга келган, осмон эшиклари очилган экан. У кишининг ўлимлари ва жанозаларига етмиш минг фаришта ҳозир бўлган экан.Лекин шунчалик улуғ мақомга эга бўлишларига қарамай, қабрга қўйилганларида у киши ҳам қабр томонидан бир марта сиқилган, кейин қўйиб юборилган эканлар.Имом Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, қабрнинг бир босиши бор. Агар ўша босишдан бирор киши нажот топадиган бўлса, Саъд топар эди», дейилган.Ушбу қабрнинг сиқишидан фақат Пайғамбар алайҳиссаломлар ва балоғатга етмаган болаларгина четда қолар эканлар. Чунки бу икки тоифада умуман ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Қолганлар эса бунга, албатта, дучор бўлар экан. Гуноҳи озларни қабр сиқиши озроқ, кўпларники эса кўпроқ бўлар экан.Шунинг учун иложи борича гуноҳдан узоқда бўлишга ҳаракат қилиш керак. Шариатимизда нима нарса гуноҳ дейилса, албатта, ўшанинг яқинига бормаслик керак.Эй Биру Бор, ҳар бир нарсага қодир Аллоҳ! Сенинг Ўзингдан бизни қабр азобидан сақлашинг¬ни сўраймиз!

Топ рейтинг www.uz Openstat