Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушда Пайғамбаримиз С.А.В. ни куриш ҳақида

00:00 / 19.05.2011 | eski savollar | 2460
Ассалом АлайкумКитобларда ёзилишича тушда Пайг'амбаримиз С.А.В.ни курган инсон бир кун улар билан учрашади дип ёзилганини о'қиган эдим. Шу то'г'рисида озроқ тушунча берсангиз. Мен бир неча йилдан бери ибодатдан йироқ бо'либ қолганман. Ҳаром ишлардан узимни тийип юраман, аввал намоз о'қиб турардим, ро'за тутардим. Ҳозир Жума намозга чиқишга ҳам воҳт топа олмий қолдим. Аллоҳдан қо'рганим сабаблик маст қилувчи ичимликлар, о'г'ирилик ва бошқа гуноҳ ишлардан узимни тийиб юраман лекин номоз о'қишни бошлаб ололмаяпман. Ҳаёт о'тиб борвотти, ҳар бир кунимизни ибодатда о'тказиш кераклигини жуда яҳши биламан. Маслаҳатингизга муҳтожман.Олдиндан Раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингиз айтган ишлардан ўзингизни тийиб туришга сабаб бўлган қўрқинч намоз ўқимаслик катта гуноҳларнинг каттаси эканига далолат қилмайдими? Тезда намоз ўқишни бошланг. Кейин бошқа маслаҳатларни сўрайсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat