Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон махлуқми ?

09:43 / 07.05.2019 | ISLAM | 3201
Ассалому алайкум! Қуръони карим махлуқ эмаслигига этиқод қилишимиз керак. Аммо бир хадисда Қуръони карим ýзини ичида бор сýзлардан ташқари, тилга кириб ýз номидан махлуқ каби бошқа сýзларни хам гапира оляпти. Худди унинг эркин иродаси борга ýхшайди. Абу хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади: "Набий соллалоху алайхи вассалам дедилар: "Қуръон қиёмат куни келиб: "Эй Роббим, унга сарпо бер", дейди. Бас, унга каромат тожи кийдирилади. Сýнгра у яна..." Ушбу хадисда қуръонни келиши ва сýзлаши уни кýриниши, тасвири бор деб ýйлашимизга мантиқан мажбур қиляпти. Балки хадисда келган сýзлар шунчаки ýхшатилишдир, яъни бу ýхшатиш ила Қуръони карим ýзининг ýқувчисини жаннатга киришига, даражаси кýтарилишига сабаб бýлади деган маъно назарда тутилгандир. Аллох билувчироқ. Саволимга хар тарафлама ýйлаб жавоб беришингизни илтимос қилиб қоламан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадисдаги Қуръони Каримнинг келиши ва гапиришидан мурод қилинган қироатнинг савобидир. Яъни савоблар Аллоҳ таолонинг қудрати билан худди амаллар тарозида тортиш учун суръатлантирилганидек жисм кўринишида келтирилади. Ҳадисда шу назарда тутилган. Бу ўринда Қуръонни махлуқ эмаслигига зиддият йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat