Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Солиққа тортиш учун бахолаш

08:06 / 08 май | Sherzod | 332
Ассалому алайкум! Мен баҳолаш ташкилотида ишлайман. Ҳозирда биз юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкни баҳоламоқдамиз. Баҳолашдан мақсад - биз баҳолаган суммадан давлатга солиқ тўланади. Баҳолаётганимизда эксперт сифатида биз бинога эскириш (износ) қўямиз. Бу эскириш 5 ёки 10 фоизга фарқ қилиши мумкин. Бу хато эмас. Агар биз 5% эскиришни кўпроқ қўйсак кўчмас мулкни эгаси қанчадир миқдорда камроқ солиқ тўлайди. Ёки аксинча агар 5% камроқ эскириш қўйсак давлатга кўпрок солиқдан тушум тушади. Масалан, 15% эмас 20%, ёки 40% эмас 35%. Солиқдан тушадиган тушумлар бюджетга тушишини ва бу халқни пули эканлигини ҳисобга олсак, эскириш ҳисоблаётганда одам бироз чўчияпти. Бундай ҳолатларда қандай йўл тутган афзал?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз масалага адолат билан қаранг. Камайтирманг ҳам, кўпайтирманг ҳам. Бордию, қасдан қилмасдан хато қилсангиз, гуноҳ бўлмайди. Кейинроқ гуноҳлигини билиб қолинса, тўғрилаш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat