Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оладиган пули ҳалолми?

09:14 / 08 май | Obidjon | 385
Ассалому алайкум! Дўстим машиналарнинг урилган кузовларини тўғриловчи уста(ректовшик). Бир нечта шогирдлар ҳам тайёрлаган. Шундай шогирдлардан 2таси билан ўзаро келишиб янги устахона очишган. Шарт шундай бўлганки, дўстим у ерда ишламайди. Цехни дўстим ўзининг пулларига очган. 2та шогирди 1сўм ҳам сарфламаган. Тушган пулларни ярми дўстимга, ярми эса ўша 2та шогирдига. Дўстим олган ўша пулдан устахона ижараси, коммунал тўловлар, солиқларни тўлашга келишишган, лекин 2 ой ишлагандан кейин шогирдлари уйланаётганини, уйдаги шароитини айтишиб, тўйдан кейин ўша шартларни бажаришлигини тушунтиришган. Дўстим рози бўлган. Уларнинг тўйидан 1, 2 ой ўтиб дўстимга бошқа давлатда худди шу иш билан шуғулланувчи инсондан таклиф тушади 2та яхши уста керак деб. Дўстимда 2та яхши уста борлигини, лекин улар уни ўзига кераклигини, яъни юқоридаги ҳолатни тушунтирганда, агар яхши уста бўлишса ўша цех очилишига кетган суммани, 2та шогирдини ойликларига таъсир қилмаган ҳолатда ўша бошқа давлатда ишлайдиган уста тўлашни таклиф қилган. Ўша таклиф қилинган пулни олиш дўстим учун ҳалолми? Цех очилишига 80млн кетган.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айни шу кўриниши шаръан ҳалол эмас. Бу каби масалаларни жонли мажлисда ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat