Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таркибида ҳайвон суяклари мавжуд дори

18:10 / 10.05.2019 | Omadbek Kxojimurodov | 2465

Ассалому алайкум! Таркибида ҳайвонларнинг суяклари мавжуд дори воситалари истеъмолга ҳалолми? Лекин қайси ҳайвонларни суяклари қўшилгани баён этилмаган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фатво: 
1. Чўчқанинг терисида содир бўлган кимёвий ўзгариш шаръан эътиборга олинмайди. Қайнатиб пиширилган тўнғиз гўшти ҳеч кимнинг наздида ҳалол бўлмаганидек ундан тайёрланган желатин ҳам ҳалол бўлмайди;
2. Соҳа мутахассисларининг тадқиқотларига биноан чўчқа гўштида содир бўлган кимёвий ўзгариш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас ва бу ўзгаришни янги ҳақиқат (модда) пайдо бўлди, дейилмайди. Балки, хом терида мавжуд нарса, майда бўлакларга бўлиниб кетди, дейилиши мумкин халос. Шунинг учун чўчқа гўштидан олинган желатинни истеъмол қилиш жоиз эмас.
Агар желатиндан дори тайёрланган бўлса, унинг ҳукми “ҳаром нарсалар билан даволанишга оид” бўлади. Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидагилар тарафидан берилган фатвога биноан, бундан бошқа дори топилмаса, албатта, моҳир, ҳалол ва ҳаромнинг фарқига борувчи шифокорнинг маслаҳати билан уни истеъмол қилиши мумкин. Агар дорининг ҳалол ўринбосари бўлса, тўнғизнинг желатинидан ёки бошқа аъзосидан ҳам тайёрланган дори жоиз эмас. Тўнғиздан бошқа гўшти ҳалол ҳайвонлардан тайёрланган желатинга келсак бу иккига бўлинади. 

Биринчиси: ўша ҳайвонларнинг терисидан тайёрланган бўлиб, у фуқаҳоларнинг “Ҳар бир тери ошлаш ила пок бўлади” қавлларига мувофиқ  бўлади. 

Иккинчиси: уларнинг суякларидан тайёрланган бўлади. Юқорида айтиб ўтганимиздек ҳар қандай тери ошланиши билан пок бўлади. Бунга барча уламолар иттифоқ қилганлар. Желатин олишнинг барча босқичларида уларнинг асл моҳияти худди туз конига тушган эшак тузга айланиб, ҳалол бўлишдек даражасида эмаслигини ўргандик. Шундай бўлсада ошланиши билан пок нарсага айланади. Яъни терига сингиб кетган нажосат тозалаб ташланади. Фуқаҳолар: тери хоҳ у гўшти ейиладиган бўлсин, ёки гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар бўлсин(тўнғиз бундан мустасно) пок бўлади – деганлар. Барчамизга маълумки, бир нарсани пок бўлиши бошқа, поклиги билан бирга, ейиш ҳалол бўлиши бошқадир. Уламолар ошланган териларни поклигига иттифоқ қилганлар, ейишга ҳалол бўлиши тўғрисида ихтилоф қилганлар. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ наздларида ўлимтикнинг(мол, қўй, эчки, шунингдек гўшти ҳалол бўлган ҳайвонлар) териси ошланганидан кейин ҳам пок, ҳам ейишга ҳалол бўлади – деганлар. Ҳанафий уламоларидан бўлган бир ривоятда ҳам “ҳалол бўлади” деганлар. Лекин бу қавл заиф бўлиб, бунга фатво берилган эмас. Ҳанафийлар қавлига кўра ўлимтикларнинг териси ошлангач пок бўлади. Ундан кийим ёки жойнамоз қилиб фойдаланса бўлади. У териларни эритиб ёғ сифатида баданига суртса ҳам жоиз. Оғизга солиб ейишга келсак жоиз эмас. Аммо омма шунга мубтало бўлиб, ҳар бир таомига булар аралашган бўлса, имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларини ихтиёр қилиниб, ҳанафийлар наздларидаги заиф қавлни олиб, оғизга солиб, истеъмол қилиш жоизлигига ҳам фатво берса бўлади. Шунинг учун улардан тайёрланган желатин ишлатилиб, дорилар тайёрланган бўлса, юқоридаги гапга биноан итеъмоли жоиз бўлади. Тўнғиздан бошқа ўлимтикларнинг суяклари ошланмасдан ҳам пок ҳисобланади. Чунки уларда худди сочлардаги каби ҳаёт бўлмайди. Яъни қирқилганда оғримайди. Шунинг учун ўлимтикларнинг суякларидан тайёрланган желатинлар ҳам пок, ҳанафийларнинг заиф қавлларига биноан ҳам ҳалол ҳисобланади. Фуқаҳоларнинг наздидаги балои омма вақтида заиф қавлга амал қилиш мумкин. 

Муҳаммад Тақий Усмоний. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat