Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон рўзаси

18:01 / 10 май | Bahodir Muhitdinov | 490
Ассалому алайкум! Ҳозир 37 ёшдаман. 13 ёшимдан бери Вирусли гепатит Б ва қўшимчасига 5 йил бўлди гепатит Д ҳам қўшилиб, шу касалликлар билан беморман. Ота-онам “рўза тутиш шарт эмас беморсиз” деб иложини борича тутказишмайди. Ҳар йили ҳаракат қилиб кўраман, аммо кучим етмайди. Ҳар хил оғриқлар (бош оғриғи, ошқозон ва ҳоказо). Билмадим балки ожизлик қиларман ёки хақиқатда кучим етмас буни аниқ билмайман. Фидя билан адо қиламан. Вирусли гепаптит Б ва Гепатит Д билан касалланган беморларнинг ҳукми қандоқ бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Рўзани тутишга узрлар касалликнинг номига эмас даражасига қараб белгиланади. Агар оралатиб тутишга қодир бўлсангиз рамазон ичида шундай қилиб тутинг. Агар сиз қишнинг қисқа кунларида тутишга қодир бўлсангиз қолганларини ўша кунларда тутиб берасиз. Фидя беришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat