Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жиннинг ёрдамини рад этиш тўғрими?

00:00 / 25.05.2011 | eski savollar | 2955
Ассалому алайкум хазрат. Биз толибларингиз ҳатто дангасалик билан, унча мураккаб ва муҳим бўлмаган, масжиддаги имомларни ҳам илми етадиган даражадаги саволларни бориб сўрашга эриниб, тайёр интернетда сизга йўллаганимиз ва хатто ўйламай берган саволларимиз учун, вақтингизни олиб, хатто баъзи бирларимиз жавобларингизни ўзингиз бераётганингизга шубха қилиб ва шунга ўхшаш ишларни қилиб қўйибмиз. Бундан ташқари баъзан аввалги саволларни ўқимай савол йўллаб, вақтингизни олиб қўямиз. Хатто фикрингизни тўғрилигига шубха қилишгача борибмиз. Буларни билиб ҳайрон қолдим. Ундай ишларимиз учун сиздан узр сўраймиз! Сизга бехисоб ташаккур айтамиз! Сизнинг дилингизни оғритган толибларингизни бир мехрибон устоз сифатида кечиринг! Рухсатингиз билан сизга бир савол берсам. Бир йигит институтга кириш орзусида. Биринчи йили киролмаган. Кейинги йили ҳам яна Аллоҳдан мадад сўраган холда уринаётган пайт. Бир куни кечқурун ухлаб ётганда уни жин босиб, ўлдиришга ҳаракат қилади. Лекин ниятига эришолмайди. Кейин бир неча кундан сўнг яна шу холат такрорланаётганда, яъни жин уни босаётганда уйғониб қолиб уни тутиб олади. Уни ким юборганини сўраганида жин айтмайди. Аммо унга жуда ажойиб яхшилик қилишини: имтихон куни тест вароғига тўғри жавобларни ўзи белгилаб беришини таклиф қилади. Йигит: Худодан сўраган бўлсам. Энди мададни жиндан сўрайманми? деб уни таклифини рад этди. Йигит кўнмай тўғри қилдими? Бу имконият эмас балки синовдир? Яна бир савол: мабодо “жин”ни тутиб олинса уни нима қилиш керак? Кўп савол бериб вақтингизни олганимиз учун узр! Аллоҳ барчамизга мададкор бўлсин! Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизга ташаккур! Хафа бўлманг. Одамлар ҳар хил бўлади. Фақат бизни ёлғончи дея туҳмат қилишлари озор беради. Уларнинг бўҳтонига қаралса, кимдир жавоб бериб, одамларни алдаш учун менинг исмим ёзилармиш. Бўҳтончиларнинг жазосини Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.Жинни тутишга ҳаракат қилмаслик керак. Ундан иложи борича йироқ бўлишга ҳаракат қилмоқ зарур.

Топ рейтинг www.uz Openstat