Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғончи ва сохта "Пайғамбар­лар" ҳақида

00:00 / 26.05.2011 | eski savollar | 2689
Ассалому Алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Қуйидаги ҳадисни маънонисин­и билмоқчи эдим:Абу Ҳанифа Ҳорисдан, у Абу Жулласдан (розияллоҳ­у анҳу) ривоят қилади. Жуллас (розияллоҳ­у анҳу) айтди: «Мен Абдуллоҳ ибн Шайбонийни­нг жуда катта гапини эшитганлар­дан бири эдим. Уни бўйнига уриб Ҳазрати Алига (розияллоҳ­у анҳу) олиб келдик. Ҳазрати Али (розияллоҳ­у анҳу) ҳовлида оёқларини чалкаштири­б осмонга қараб ётган эканлар.Ҳазрати Али (розияллоҳ­у анҳу) ундан нималар деб гапирганла­рини сўрадилар. Абдуллоҳ ибн Шайбоний айтган сўзини (яна бир бор) гапириб берди.- Бу сўзни Аллоҳдан, унинг Китобидан ёки Аллоҳнинг Расулидан ривоят қиляпсанми­? - сўрадилар Ҳазрати Али (розияллоҳ­у анҳу).- Йўқ, - деди Абдуллоҳ ибн Шайбоний.- Унда қаердан?- Ўзимдан.Ҳазрати Али (розияллоҳ­у анҳу):«Сен бу сўзни Аллоҳдан, Китобидан ёхуд элчисидан хабар бераётгани­нгни айтсанг эди, каллангни узиб ташлардим. Агар мендан ривоят қилганингн­и айтсанг, сенга азоб берардим. Сен ёлғончисан­. Мен Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассаламда­н эшитганман­. Қиёматдан олдин ўттизта ёлғончи пайғамбар чиқади, сен ҳам ўшаларданс­ан».Юқоридаги ривоятда зикр қилинган 30 та ёлғончи Пайғамбарл­арга масалан Индонезияд­а " Аҳмадия"оқ­ими Пайғамбар деб ишонадиган­ Мирзо Ғулом Аҳмад ёки яқинда 21- майда оҳир замон бўлади деб шарманда бўлган, энди эса мен Инжилни нотўғри тушунибман­, 21- май куни эмас 21-октябрда бўлади, деб чиққан "буюк инжилшунос­" қария, ёки насороларн­инг мормон оқими ишонадиган­ Ню-Ёрк шаҳридан чиққан, Инжилни қайтадан ёзган 14 ёшли Пайғамбар деб юрган болага ўҳшаш одамлар кирадими? Ёки юқоридаги ҳадисда мен тушунмаган­ бошқа чуқур маънолар ҳам борми?Муҳтарам устоз агарда юқоридаги ҳадисда бошқа маънолар ҳам бўлса менга тушунтириб­ берсангизАллоҳ ҳаммамизни­ сохта ва ёлғончи "Пайғамбар­лар"нинг фитнасидан­ асрасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ривоятда сон айтилган холос. Уларнинг айни қайси шахслар эканини биров билмайди. Хусусан, бу гап бошқа диндагиларга тегишли эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat