Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

гуноҳ

00:00 / 30.05.2011 | eski savollar | 497
Олиб борайитган ишингизда Аллоҳ мадад берсин Амин.Устоз мен сиздан ота-онам учун узур со'рамоқшиман чунки қачонки улар менга динга тескари ёки гуноҳага буйрганда (соқолини олиб юр, попирис олиб кел ва ҳакозо) мен уларга Диндан ҳужжкат келтирсам ҳам Суннатдан далил айтсам ҳам унамайдилар оҳирги пайтларда сизнинг сайтларингиздан, китобларингиздан фийдалангани учун сизнинг номингиздан гапирсам -Шайх рухсат бермаганлар, Шайх бундай деганлар ундай деганкар. десам -э қо'й улани улар ҳаммаси битта бо'воган ҳаммаси давлатни одамлари ҳаммаси алдоқчи. дейишади Устоз уларни кечиришингизни илтимос қилардим!!! Инсон борки Ҳато қилади, Аллоҳ барчамизни Озини ё'лидан адаштирмасин Амин..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Гуноҳдан қайтарган киши давлатни одами бўлса, гуноҳни қилавериш керак эканми? Гуноҳ қилма, ҳалол бўл, ибодат қил деган одам қандай қилиб алдоқчи бўлади?! Мен уларни кечирарман. Аммо Аллоҳ кўриб, билиб, эшитиб, ҳисобини қилиб турибди. Ота-онангиз Аллоҳдан қўрқсинлар. Буни уларга ўқиб беринг!

Топ рейтинг www.uz Openstat