Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат лозимми?

19:06 / 15.05.2019 | Maruf | 2508
Ассалому алайкум! Устозлар, бугун (08.05.2019) саҳарликда мени иккилантириб қўйган вазият бўлди. Кўзимни очиб, телефонимга қарасам, соат 03:44 бўлган экан. Тезда кийимимни кийиб, ошхонага чиқдим. Тақвимда қарасам саҳарликни вақти 03:43 экан. Шошилибми, уйқисирабми, эътиборсизликданми, илмсизликданми, косада турган сувдан бир қултум ичиб дуони қилдимда, қайтиб хонамга кирдим (саҳарликни бир қултум сув билан бўлса ҳам қилиб қўяй, деб шундай қилдим). Телефоним соатига қарасам саҳарликдан 3-4 дақиқа ўтибкетган экан. Рўзам дуруст бўлмаганини чундим, аммо кунни охиригача тутдим. "Мўминнинг қалқони" китобида мени вазиятимга яқин иккита савол-жавоб топдим. 1) Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими? Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас. (63 бет) 2) Савол: Қайси амаллар рўзани бузиб, қазо ва каффоратни вожиб қилади? Жавоб: Бирор шубҳа туфайли рўзани очиш. Агар қуёш ботди деб ўйлаб, ифторлик қилган бўлса, субҳи содиқ кирмади, деб еб-ичган бўлса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. (73-74 бетлар) Мени ўйлантирган нарса шуки, иккала савол-жавобда ҳам "Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю..." ва "субҳи содиқ кирмади, деб еб-ичган бўлса...", деб ёзилган. Яъни, айнан билмасдан дейилган. Мен эса вақтни ҳам, саҳарлик вақтини ҳам билганман. Юқорида ёзганимдек, шошилибми, уйқусирабми, эътиборсизликданми, илмсизликданми, косада турган сувдан бир қултум ичиб дуони қилдим (саҳарликни бир қултум сув билан бўлса ҳам қилиб қўяй, деб шундай қилдим). Мен ушбу вазиятда шу куннинг рўзасини қазосини ўзини тутаманми ёки каффорат ҳам вожиб бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қазо тутасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat