Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллохнинг фарзини бекор килувчилар хакида

00:00 / 24.06.2007 | eski savollar | 452
Форум кузатувчиси ОффлинеПостлар: 1 Аллохнинг фарзини бекор килувчилар хакида « : Июн 21, 2007, 01:21:11 пм » Иқтибос олиш -------------------------------------------------------------------------------- Ассалому алайкум Шайх хазратлари!Якинда мен Куконнинг Оккургон деган жойида мехмон булдим.У ерда бир Иброхим исмли кимса узини «Хазрат» деб номлаб, тарикат пириман деб, одамларни мурид килиб олар ва уларга менга кул берган кунингдан бошлаб, 5 вакт намозга утсанг, олдинги барча укилмаган намозлар, тутилмаган рузаларнинг гунохини Аллох кечиради, деб узига минглаб муридлар йигибди. Унга айникса Самарканд, Бухоро томонларда одамларнинг ихлоси жуда баланд эмиш. У муридларига вазифа килиб берар экан, кечаси 2 ракаат тахажжуд намози (укилмасдан колинса, албатта казосини укиши керак!?) , хар тахоратдан кейин «хакки тахорат намози» (хатто аср намози учун олинаётган тахоратан кейин хам!?) , шом намозидан кейин 2 ракаат «тухфайи расул» намози ва хоказолар. Бу вазифалар гуёки уларнинг олдинги укилмай колган намоз ва тутилмаган рузаларига каффорат эмиш. Буларнинг барчаси тарикатнинг асосий талаби булган ва Ахмад Яссавийнинг таърифларича «тарикат-бу дунедан ва жондан воз кечмок, агар шуни кила олсанг, тарикатга кир, булмаса, уни тинч куй деган гапларига мутлако зид холда айтилмокда., яъни бу дунеда хам яхши яшаш, зеб-зийнат, мол-дунега учлик каби хислатлар билан хам Аллохнинг жамолига етиш мумкин эмиш. Бунинг учун эса факат «Хазрат» га мурид булиш, вазифаларни бажариш етарли экан. Жахолатни карангки, унинг хали тарикат у екда турсин, шариатнинг энг оддий ахкомларини билмайдиган муридлари , узларини «Девоналар» деб аташар, бу йул Куръони каримга зид эканлигини тушунтирмокчи булганлар билан муттаасибларча талашиб-тортишадиган одамлар экан. Мен узим бу залолатдаги диндан чиккан инсонларнинг баъзилари билан гаплашдим, астагфируллох, Пайгамбаримиз С.А.В нинг замонларидаги жохилиятдаги мушриклардан хеч канча фарки йук. Ачинарлиси шуки, унинг муридлари орасида мадрасани, Ислом университетини тугатган кишилар хам борлигидир. Мен узим ислом динидан, шариат ахкомларидан, тасаввуфнинг талабларидан сал хабарим бор, Куръони Каримни тадаббур килиб, хар бир оятининг тафсирини билган холда укишни яхши кураман. Куйида «сохта тарикатчи Хазрат» нинг одамларни диндан чикараётганлигини холисанлиллох, кулимдан келган изохлаб беришга харакат киламан ва бунга аввало Сиз Шайх хазратлари, колаверса барча форум аъзолари уз фикрларингизни билдирасизлар деган умиддаман : • «Хазрат» деганлари Аллох таоло «Нисо» сурасининг 58-оятида «Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир. (Уламолар омонатни турлари : намоз, рўза, закот, каффорот ва назрлар ҳам омонатдир, дейдилар. Шунингдек, бандаларнинг бандалардаги турли ҳақлари ҳам омонат ҳисобланади.) га зид равишда Аллох фарз килган ва бандаси учун омонат хисобланган намоз ва рузани бекор килса, • «Лукмон» сураси 33-оятида «Эй одамлар! …… Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи (шайтон сизларни Аллох кечаверади деб) алдаб куймасин» деган булса-да, Аллох номидан муридларининг гунохларини кечиб юбораверса, • «Аъроф» сурасининг 2-3-оятларида «Бу сенга у ила огоҳлантиришинг учун ва мўминларга эслатма этиб нозил қилинган Китобдир…...Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа «валий-дўстлар» га эргашманглар. Жуда оз эслайсизлар.» деган оятини бузиб, тарикат пирилиги даъвосини килиб , Куръони каримда нозил килинган хукмларни узгартирса, • «Оли имрон» сураси 7-ояти «У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашади. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса, унга иймон келтирдик, барчаси Раббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар. («Муҳкам» сўзи маҳкам, очиқ-ойдин, бошқа ёққа буриб бўлмайдиган, деган маънони англатади. «Муштабоҳ» сўзи эса, ўхшаш, бирини биридан ажратиш қийин, бир неча маъноларни англатадиган, деган маъноларни билдиради. Қуръони Карим оятлари ҳам муҳкам ва муташобиҳга бўлинади.) га зид равишда узининг акли етмайдиган оятлар юзасидан хукм чикарса, • У ва унинг муридлари «Гофир» сурасининг 4-оятидаги «Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақатгина куфр келтирганлар талашиб-тортишурлар...» деганига кура бу хакда уз фикрини айтганлар билан жахолат ила талашиб-тортишса, • «Худ» сураси 18-19оятларида «Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: «Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир», дерлар.Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар ва унинг эгри бўлишини хоҳларлар ҳамда улар охиратга куфр келтирувчи кимсалардир.» деган ояти каримада кузда тутилган кимсанинг узи булса, бунга нима дейишга хам хайронсан.!Хурматли Шайх хазратлари! Бу холатга Сизнинг фикрингизни билмокчи эдим. Хозирда баъзи кимсаларни эшитиб коламиз, Исломдан кечиб, христиан динини кабул килаётган эканлар. Бу ката мусибат албатта, лекин у холда улар муртаддирлар. Лекин узини мусулмон деб хисоблаб, Куръони карим оятларини , Аллохнинг фарзларини бекор килаётган, инсонларни тугри йулдан адаштириб, фитна килаётган ва залолатга олиб бораётган «сохта тарикатчи пир» хакида нима дейсиз. Еки бу хакда Куръони каримнинг бошка жойларида тегишли хукмлар борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен «Тасаввуф ҳақида тасаввур» номли китоб чиқарганман, ўша китобни ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat