Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Берган ваъда ва ёлғонга гумон

23:04 / 18.05.2019 | Behzod Nazirov | 1299
Ассалому алайкум! Шерикчилик асосида деҳкончилик қилдик. Улушлар келишилди. Бир кунда йиғиштириб қоплатиш имконияти бўлмагани учун мен ҳисоб-китобни шеригимга ишондим. “Ҳаммаси бўлиб 2199 қоп сабзи чиқди” деди. Мен ишондим. Катта музлатгичга кирди (музлатгич эса шеригимники) ва шеригим сизники 1256 та қоп, мени улушим эса 943 қоп деб айтди. Бу улушлар келишилган эди. Яқинда ҳамма ўз улушини сотишни бошлади. Охирига келганда мен 1158 қоп сабзи сотдим 98 чиқмади. Шеригим эса тахминан 743 қоп сотдим менда ҳам чиқмади деди. Музлатгичда ҳеч нарса қолмади. Айтиши бўйича адашган экан. Бу ҳақида гумони бўлиб, шу пайтгача менга хабар бермаган. Хабар берганда турган жойида қатори ва қаватига қараб саноғини чиқариб олган бўлардик. Энди гумоним бор. Чунки ўртада мендан сараланиб отход ҳисоблаган сабзиларни сонини яширмоқчи бўлган. Ишчисига тел қилганда эшитиб қолганман. Кечирдим, эсдан чиқардим. Энди ўз музлатгичига санаб киргизиб кейин ўртада 300 қоп сабзи йўқ деса мен ишонайми? Шеригим мен тўлайман қачондир, лекин мен ҳам 200 та қопга куйиб туриб, сизнинг 98 қопизи тўлаб бераман, лекин виждонингизга ҳавола деб туриб олябди. Ҳаққимни талаб қилиб 98 қопимни тўлатайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Даъвойингизга шаръий далилингиз бўлмагани учун талаб қилолмайсиз. Шариат бўйича ўзингизни мулкингизни устида туриб санаб қабул қилиб олишингиз керак эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat