Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истихора намози

00:00 / 02.06.2011 | eski savollar | 2564
Хурматли Шайх хазратлари.Истихора намози хакидаги маколани укиб бир савол тугилиб колди, иктибос келтирсам:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга турли ишларда истихора қилишни худди Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эдилар: «Бирингиз бир ишни қилмоқчи бўлса, икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг: «Аллоҳим! Сендан илминг билан яхшиликни сўрайман. Қудратингдан қудрат сўрайман. Улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлсан, мен қодир эмасман. Сен биласан, мен билмайман. Сен барча ғайбларни ўта яхши билувчи Зотсан. Аллоҳим! Агар бу ишдан менинг динимда, дунёимда, ишимнинг оқибатида, тезида ҳам, кечида ҳам яхшилик борлигини билсанг, уни менга тақдир қилгин. Агар Сен бу ишдан менинг динимда, дунёимда, ишимнинг оқибатида, тезида ҳам, кечида ҳам ёмонлик борлигини билсанг, уни мендан, мени ундан бургин. Менга қаерда бўлса ҳам, яхшиликни Ўзинг тақдир қилгин ва мени рози қилгин», десин ва сўнг ҳожатини айтсин». «…Истихора дуосини ташаҳҳуддан кейин, саломдан олдин ўқийди. Сўрайдиган нарсасини тасаввур қилса ҳам етади»Юкорида келтирилган узбекча дуони ташаххуддан кейин укиса булаверадими ёки намозни тугатиб кейин юкоридаги дуони укиш керакми.Рахмат. Оллох рози булсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзбекчани намоздан кейин бўлгани афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat