Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

кечиккан хисобот

00:00 / 02.06.2011 | eski savollar | 477
ассаламу алайкум хазрат.кириб келаётган ражаб ойи муборак бўлсин.савол-икки ўртоқ бизнес учун келишишди.бири пул қўшди иккинчисидан эса хизмат қилиш.хуллас иш бошланган, пул қўшган хардамда хисоб қилишни сўраб тўрган.ишчи эса хисобни кечиктирган.тоқати тоқ бўлган пул эгаси бир йилдан сўнг қаттиқ туриб хисоб қилишга мажбурлаган.шунда халиги ишчи томон пул эгасига иш бошлангандан кейин икки ой чамасида ўртадаги пул тугаганлигини яъни банкрот булганлигини айтган.нимага шунчадан бери айтмадинг деса ишчи уялдим деган.пул эгаси унга агар пул тугаган бўлса шунчадан бери нимага савдо қиляпсан,ахир пулинг йўқ эдику деса ишчи насияга мол олиб сотяпман деган. бу икки шерик хақида шариат хукми қандай.ишчи томонни гапи тўғрими?пул эгаси эаса ишчига шу кунгача бўлган савдони хисоб қиласан,фойда бўлган бўлса иккига бўласан зарар кўрган бўлсанг тўлайман ёки пулимни хаммасини қайтарасан деяпти.ишчи тамон бунга рози эмас.ишчи тамонни айтишича пул эгаси банкротга рози бўлиши керак экан.жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби масалалар жонли суҳбатда ҳал қилинади. Икки тараф бирга ўз гапини айтиши керак. Бўлмаса, хатога йўл қўйилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat