Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

2 та хотинликда адолат

18:33 / 20.05.2019 | Rayyona | 3763
Ассалому алайкум! Агар эркак киши 2 та оилали бўлса, (1 -аёли 2 -оиласидан хабардор) эр 2-оиласининг ёнига кунига 2 ёки 3 соатгагина борса, бунга 2-аёли рози бўлса эр адолат қилган ҳисобланадими? Қиёматда эр бунинг учун жазога тортилмайдими? Албатта 2-аёли бу нарсага тинчлик учун рози бўлган бўлади. Агар имкони бўлса 1 кун у оиласи билан, 1 кун бу аёли билан бўлса, 2-аёли ҳам хурсанд бўлган бўларди. Чунки унда ҳам фарзанд бор. Эрини фарзандига вақт ажратишини хоҳлайди. Умуман адолат деганда яна нималарга эътибор қаратиш керак? 1-аёлидан 4 та фарзанди бор, 2-сида 1 та. Ҳаражат ҳам албатта фарқ қилади. 1-оиласига албатта кўпроқ рўзғор қилади, 2 -сига камроқ. 2) Шу ҳолатда 1- аёли эрига адолат қилишида ёрдам бермагани учун гуноҳкор бўлмайдими? Чунки эр кўп ҳолатда тинчликни ўйлаб ёлғон ишлатишга мажбур бўляпти. Лекин эр рўзғорни бекаму кўст қилиб беряпти.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида эр 2-оиласининг ёнига кунига 2 ёки 3 соатгагина борса, бунга 2-аёли рози бўлгани учун эр адолат қилган бўлади. Бу билан гуноҳкор бўлмайди. Агар вос кечган ҳаққингизни қайтаришни хоҳласангиз бу ҳаққингиз, аммо бунга эришаман деб ўртада жанжал бўлиб талоғингизни олиш хавфи бўлса ўзингизга ҳавола. Биринчи аёли эрига ёрдам бермаса гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat