Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмушимнинг ҳолати

12:00 / 23 май | Navruza | 463
Ассалому алайкум! Оиламда фақат мен намоз ўқийман. Турмуш ўртоғим менга намоз ўқи деб буюрган бўлсаларда, ўзлари намоз ўқимайдилар. Яхши-ёмон гапирдим, барибир бефойда, кўзларига ёмон кўриниб қолаябман. Бир неча марта менга хиёнат қилиб, зино қилаётганини сездим. Индамадим, ичимга ютдим. Охири бўлмади, гапирсам яна мен ёмон бўлиб қолдим. Ҳар сафар уруш чиқса “кет уйинга, йўқол” дер эдилар. Ҳечам кетмаганман. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Ҳозир уйимдаман. Бир оғиз фарзандидан хабар олмади. Қайнонам “қайтинг уйга ўғлим ҳайдамадим” деди деябдилар. Нима қилишга ҳайронман. Индамай кутайми инсоф кириб ўзлари келишини ёки уйга борайми? Қадрсиздекман худди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! “Хар сафар уруш чикса кет уйинга йукол дер эдилар” деган гапингизни аниқлаб олинглар. Чунки бу каби сўзлар ила орага талоқ тушиш хавфи бор. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat