Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат рўза

11:26 / 23.05.2019 | Фотимахон | 3330
Ассалому алайкум! 1) Менга рўза фарз бўлган йилдан бошлаб ҳар йил Рамазон ойи рўзасини тутишни бошлардим, аммо бу бир неча кунга чўзилар эди холос. Қолган кунларини тутмасдим. Маълум бир касалим йўқ эди, шунчаки бошқаларга қараганда соғлик тарафдан заифроқ эдим (қонкамлик, иммунитет пастлиги ва хоказо). Рўзанинг тахмиман 3- кунига ҳолдан тойиб, мазам қочарди. Баъзида рўзамни очишга мажбур ҳам бўлардим. Қолган кунларини тутмас эдим (у пайт бу борада билимим йўқ эди, ота-онамлар ҳам қонун-қоидани билмай тутманг, сизни ҳали соғлигингиз кўтармас экан дейишарди). Рўзани тутмаган ўша ҳар бир куним учун 60 кунлик каффорат рўзасини тутаманми ёки ҳар бир Рамазон ойи учун 60 кун тутсам кифоями? 2) Рўзага мадори бўла туриб, яъни соғлиги жойида бўлган инсон қасддан Рамазон ойи рўзасини тутмаса, ундай инсоннинг каффорати қандай бўлади? 3) Менда 4 йил олдин гепатит с аниқлангач докторлар касаллик ҳолатимдан келиб чиқиб рўза мумкинмас, чунки сизни ҳолатизда тез-тез, кам-кам овқатланиш керак дейишди. Шу сабаб шу 4 йил ичида рўза тутолмадим. Ҳозир касалим янада кучайган бўлсада, бошқа яна бир врач “сизга рўза ҳалақит бермайди, ошқозонда яра бўлмаса бўлди” деди. Мен ҳайрон қолдим, чунки биринчи марта доктор мумкин деди. Лекин бундан хурсандман! Аммо энди ўйланиб қолдим, қолган 4 йилги рўзаларим ва бу йилги 9 кунлик рўзамни фақат қазосини тутаманми ёки рўза тутилмаган ҳар йил учун каффорат ҳам вожибми? 4) Гепатитимга ҳали дори сотиб ололмадик. Шу Рамазон ойи агар ин шаа Аллоҳ сотиб ололсак, рўзамни тутмай тураманми (чунки дорини ўзининг ичиш тартиби бор) ёки рўзадан кейин ичишни бошлашим тўғри бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Тутилмаган кунлар учун каффорат вожиб эмас. Аммо ният қилиб тутилганидан кейин сабабсиз қасддан очиб юборилса каффорат вожиб бўлади. Очишга сабаб бўлган касаллик шаръий узрлар қаторига кирса унда ҳам каффорат эмас, қазо вожиб бўлади. Каффорат бир рамазон ойи учун битта бўлади.
2). Қаттиқ гуноҳкор бўлади ва қазоси лозим бўлади. Унга каффорат вожибмаслиги енгиллик яратиш учун эмас, балки уни гуноҳи каффорат билан ҳам адо бўлмаслигидан.
3). Қазоларини тутиб берасиз. Сиз айтган касаллик рўзага алоқаси йўқ.
4). Рамазондан кейин ичсангиз ҳам бўладиган бўлса рўзани тутинг. Агар саҳарлик ва ифтордан кейин ичса бўладиган бўлса унда рўзани ҳам тутиб, дорини ҳам истеъмол қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat