Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот масаласи

00:33 / 23 май | Gullola | 389
Ассалому алайкум! 1. Хусусий фирмамиз бор. Ўзбекистон Ҳаво Йўллари авиачипталарини сотиш билан шуғулланамиз. Шартномага асосан, улар билан ишлаш учун 50,000,000 сўм ишонч тариқасида ўтказилади ва у пул то шартномани бекор қилмагунгача уларнинг ҳисобида музлатилинади. Шу пулдан закот чиқаришим жоизми? 2) Хўжайинимнинг 2 та уйлари бор. Бирида биз, иккинчи уйларида қайнонам бир-бир турадилар. Ўша 2-уй учун ҳам закот бериладими? 3) 60,000,000 сўм аукцион орқали ер сотиб олинган, лекин қўлимизда тайин ер ҳам йўқ ва ҳужжат ҳам. Ўша пулдан закот чиқарамизми? 4) Оборот учун қарз олинган. У пулдан закот бериш жоизми? Сизнинг жавобингизга муҳтожман, чунки ҳеч кимдан тайин жавоб ололмаяпман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Чиқаришингиз шарт.
2). Нима мақсадда олинганлигига қаралади. Яшаш учун бўлган уйлардан закот берилмайди.
3). Пул ҳали қўлингизда ёки мулкингизда бўлса берасиз.
4). Айнан қарзнинг закотини ўша пулни берган эгаси беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat