Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвид билмайдиган эрга хотин намозда иқтидо қилиш

00:21 / 23 май | Mumtoza | 652
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ тажвид илмини секин ўрганмоқдаман. Турмуш ўртоғим доим “менга фарз намозларида иқтидо қилиб ўқигин, жамоат бўлиб ўқилган намоз савоби кўп бўлади” дейдилар. Аммо турмуш ўртоғим тажвид қоидаси билан ўқимайдилар ва намозларни тез ўқиб бўладилар. Мен ҳам илгари тажвидсиз тез ўқирдим. Ҳозир ўқиб ўрганиб ҳатоларимни тўғрилаб секин ўқидиган бўлдим. Шу сайтда бир ўқиганимда тажвидсиз ўқийдиганлар имомликка ўтмайди дейилганди. Эримга “ўзим алоҳида ўқишни хоҳлайман” десам, “мани тажвид билмайди деб камситяпсан” дедилар. Мен шунақа вазиятда нима қилай? Эримга иқтидо қилиб ўқийми ёки ўзим алоҳида тажвид билан ўқийми? Қайси бири афзал?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало эрингиз масжидга чиқсин, агар масжиддаги жамоатга улгурмай қоладиган даражада ҳолат бўлса ўшандагина уйда жамоат қилишга шариат рухсат беради. Бу ҳолатда агар намоз бузилмайдиган даражада ўқиса иқтидо қилишингиз жоиз. Мабодо акс бўлса, унда тажвидни муҳимлигини тушунтириш ва хатоларини тўғрилаб олишда ёрдам бериш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat