Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Минг талоқсан деган экан

17:13 / 23 май | Abdulloh | 424
Ассалому алайкум! Бир одам айтишича, хотини билан урушиб “талоқсан” деган хотини уйига кетиб эртасига телефон қилиб эрига “сиз талоқ бермадингиз” деганда эр “мана сенга 3 талоқсан, минг талоқсан” деган. Уч талоқ тушганми? Сўнг орадан икки, уч йил ўтгандан кейин бир-бири билан кўришиб орада бола бўлиб қолган. Энди у аёлга совчи келяпти экан, у болани олиб ташлаб эрга тегаман деяпти. Эр “йўқ олмайсан” деса, “бўлмаса мени квартирага чиқариб қўйинг, мен у ерда болани олдирмасдан яшайман”, деяпти, лекин у аёлни ота-онаси бермайди. Ёлғон ишлатиб, болани асраб қолиш учун “никоҳ ўқитдик”, деб олиб чиқса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Орага уч талоқ тушгандан кейин уларни яшашлари ҳалол эмас. Бола ҳам беникоҳ бўлган ҳисобланади. Бу билан болани тушириш мумкин дегани эмас. Болани олдирилса оғир гуноҳ бўлади. Бу ҳолатда она болани туққунича турмушга чиқолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat