Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

рибо эмасми?

00:00 / 06.06.2011 | eski savollar | 1654
Хурматли Шайх Хазратлари мен шу бўлимдаги бир саволнинг жавобини кўриб шундан бир нарсани сўрамоқчи эдим,савол берувчи шундай савол берган бизда узумни яшиги аслида 700 грам чиқади лекин савдогарлар яшиги 1,5 деб хисоблашади шу тўғрими деган саволига деҳқон рози бўлса бўлади деб жавоб берибсиз мени саволим қуйидагича :биз биламизки савдода эваздан холи фойда рибо бўлади бу фиқҳий қоида ,энди яшик ўзи 700 грам бўлса-ю уни 1.5 кг дейилса 800 грамни эвазида хаво турипти бу оддий рибо эмасми?,Ўзингизнинг "Кифоя" китобингизда савдо китобида 110 -бет да шундай гаплар ёзилган "Мойни идиши билан тортиш ва хар сафар идишга "бунча ритл" деб чиқариб ташлаш шарти билан сотиш жоиз эмас" ,юқоридаги мисолни бундан нима фарқи бор,бу ерда хам яшик фалонча кг деб шартлашилволяпти .мен хам шундай савдо жараёни амалда бўлган жойда яшайман яна шуни айтиш керакки биронта деҳқон бу нарсага рози бўлмайди фақат,иложи йўқлигидан сотишади ,чунки яшигини тўғри тортасан деса савдогарлар уни молини олишмайди хамма савдогарлар келишиб олишган (фақат баъзи тақво қилганлари сал нархни ўзгартириб яшигини тўғри чиқариб олишяпти) бечора деҳқон нима қилишини билмай иложи йўқ сотади ,энди "испаренияга" келсак бу умуман деҳқонга алоқаси йўқ нарса савдогар шу испаренияни хисобини олиб шунга тўғри келедигон нархда олиши керак ,бу очиқ ойдин нарса ку ,нега энди савдогарни харажатини дехқонга маълум бир кило орқали юклатилиши керак?!. Ушбу жавобни ўқигандан кейин менда шундай фикр келди:икки томон рози бўлса рибо халол бўлиб кетаверар экан-да деб ўйлаб қолдим . Хурматли Хазрат мен бундай савол беришимдан мақсад умуман фитна қилиш ёки сиздан хато қидириш гапингиз нотўғри дейиш эмас, фақат мени ўйлантирган нарса қанақасига икки томон рози бўлса халол бўлиши мумкин ,мен сабабини билмоқчиман холос жвобингиз учун олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уни мен рибо эмас деганим йўқ. Деҳқон шуни билиб туриб ўзи рози бўлса, нима бўлади? Ўша ноинсоф савдогар, агар шунга рози бўлмасанг, маҳсулотнингни олмайман дейди. Маҳсулотни олмаса, чириб кетади. Сиз фитна қиласизми, қилмайсизми менинг ишим йўқ. Агар ўша деҳқон мазкур ҳосилни ҳаммасини сенга ҳадия қилдим, олавер деса нима дейилади? Бу ерда деҳқоннинг ҳолати эътиборга олинган. Савдогарнинг иши тамоман нотўғри. Буни жонли суҳбатда ҳам кўп айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat