Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

1-август ва мўмайгина пул

18:10 / 30.07.2014 | Ilm va amal | 2588
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! 1-август куни давлат тест синовларига ҳамма турлича таёргарлик кўради. Кимлардир йиллар давомида ўқиб, яна кимлардир бошқа қинғир йўлларни излаб, ўқишга киришнинг "бошқа йўллари"ни қидирувчи кимсалар айни фанлар бўйича билими кучли бўлган "мутаҳасислар"дан (ўқитувчилар, асосан талабалар) фойдаланишади. Эвазига эса жуда катта пул таклиф қилишади. Натижада кўпгина ўртача билим савиясидаги абитурентлар талабалик бахтидан маҳрум бўлишади. "Мутаҳасислар"нинг фикрича, бу гуноҳ эмас, балки пулларни ҳалол билимлари эвазига топишар экан. Яна бошқалари кантракт пулини тўлаш учунгина бу ишдалигини айтишади. Бировнинг ҳаққини бошқага ўзлаштириб бераётганлиди ҳақида ўйлашмайди ҳам. Кўпчилик "мутаҳасис" танишларимнинг диндан хабари бор, сизни яхши билишди, китобларингизни севиб ўқишади. Шу мавзуда сизнинг мақолангиз Худо ҳоҳласа уларни тўхтатар деган умидда мурожат қилмоқдаман. Олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бунга мақола керак эмас. Бу иш ҳаромлиги ойдек равшан бўлиб турибди-ку!

Топ рейтинг www.uz Openstat