Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга иқтидо қилиш!

07:59 / 19.10.2014 | Ali_al-Qori | 2776
Бази имомларнинг намоздаги қироатини баъзи хатоларини келтирсам.‎ذ ‏‎ ҳарфини ‎‏ ‏ز‎ билан, ‎ظ‎ ни ‎ذ‎ билан,‎‏ ط ‏ни ‎ت‎ билан, ‎ث‎ ни ‎س‎ билан, ‎ص‎ ни‏ ‏س ‏билан, ‎ح‎ ни ‎ه‎ билан бир хил талаффуз қилинса, ‎ض‎ ҳарфи қалқала бўлиб қолиб ‎ظ‎ ҳарфига ўхшаш мойилроқ чиқса ва идғомларни бошқа ҳарф маҳражига киргизиб тиловат қилса, "явмиддин" ни "ёъвмиддин", "ас-Сиротол" ни "ас-Сротол", "алайҳим" ни "алейҳим" деб тиловат қилса намоз бузилмайдими? Бошқа ҳарфларининг кўпи ўзбекча. Шайх ҳазратлари, масжидга жамоат намозини ўқимоқ учун борсак шу аҳволда. Бизнинг тажвидимиз мазкур хатолардан ҳоли, биз шу тарзда имомнинг хатоларини била туриб (агар намоз бузилмайдиган бўлса) иқтидо қилишимиз жоизми? Саволда одобсизлик қилган бўлган узр, жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу борада уламоларимиз қуйидагиларни айтганлар; Тили бурро бўлиб, барча ҳарфларни тўғри талаффуз қила олиши шарт. Тили чучук ёки дудуқ кишилар имом бўла олмайдилар. Маънони бузмайдиган даражада эъробни бузиб тиловат қиладиган одамнинг имом бўлиши макруҳдир. Мисол учун, «Ал ҳамду»ни «Ал ҳамди» тарзида ўқиса. Баъзи ҳарфларни тўғри нутқ қила олмайдиган кишининг, агар улар билан намоз бузилмаса, имомлиги ҳам макруҳдир. Акс ҳолда имомликка ўтиши жоиз эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat