Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олишдаги маслаҳатингиз

07:56 / 21.11.2014 | Muhammadali20 | 2718
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Ҳазрат, Аллоҳга шукр сиз ва бошқа бир қатор пайғамбарлар меросхўрлари китобларидан баҳраманд бўлмоқдамиз. Аммо биласизми, диний илмларни ўрганишга қанча қаттиқ киришсам, уларга амал қилишга ҳаракат қилсам, гуноҳларим ҳам шунча ортаётгандай, яъни гуноҳ ишларни олдингидан кўп қилиб қўймоқдаман. Баъзан бу шайтоннинг илм олишимиздан қўрқиб қилаётган васвасасими деб ўйлаб қоламан. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ёки кўпчиликда учрайдиган ҳолатми бу билмадим? Устоз дуо қилинг, шу олаётган илмларимизга амал қилишни Аллоҳ биз гуноҳкор бандаларига насиб айласин. Ислом йўлидаги катта хизматларингиз учун биз ғойибона шогирдларингиздан ташаккурларимизни қабул айланг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳолат кўпчиликда учрайди. Шайтоннинг измидан чиқилаётгани учун у лаънати васвасани кучайтиради. Сиз яна ҳам ихлосни кучайтиринг. Аллоҳ таоло хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Аллоҳ таоло олаётган илмларингизга амал қилишни насиб айласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat