Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғаройиб сурат… бидъат эмасми?

19:03 / 21.11.2014 | muhammadyusuf00@mail.ru | 3090
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менга бир сурат кўрсатишди, унда Аллоҳ сўзи ёзилган эди ва иккинчи лом ҳарфида учта нуқта бор эди. Унга қараб ўн бешгача санашимни сўрашди. Ундан сўнг деворга қараб ўн бешгача санашимни сўрашди. Шунда деворда “Аллоҳ” деган ёзув ҳаракатлангани кўринди. Бу ҳақида динимизда бирор нарса айтилганми? Уни ўзгаларга тарқатиш жоизми? Қимматли вақтингизни ажратганингиз учун катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳақида динимизда ҳеч нарса айтилмаган. Уни ўзгаларга тарқатиш жоиз эмас. Чунки бу нарса сизга ўхшаб вақтини бекор ўтказишга сабаб бўлади. Унинг ўрнига доимо Аллоҳ таолони зикр қилиб юриш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat