Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишроқ ва зуҳо намозлари ҳақида

15:38 / 25.04.2015 | saida hasanova | 9301

Ассалому алайкум! Қилаётган савобли ишларингизни Аллоҳ илгари қилсин. Излаш хизматидан саволимга жавоб топа олмадим. Ишроқ намози куннинг қайси вақтида ўқилади ва зуҳо намозидан қандай фарқ қилади? Аллоҳ рози бўлсин, олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! ШУРУҚ (ИШРОҚ) НАМОЗИ Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», деганлар»Абу Довуд, Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида:«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган. Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз «Салотуш-шуруқ» (Ишроқ намози) дейилади. «Шуруқ» дегани эса қуёш чиқишини билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир. ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чошгоҳ намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар» Имом Термизий ривоят қилган. Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «даҳватул кубро», яъни катта тонг, дейилади. Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Унинг энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир. "Мўминнинг меърожи" китобидан. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat