Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намози ҳақида

15:17 / 30.07.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2356

Ассаламу алайкум! Илтимос ушбу саволаримга жавоб берсангизлар. 1 Жаноза бошланмасидан олдин баъзи бир одамлар имом домлани масалаларини эшитиб, қўлини намоздаги каби боғлаб олишади бу бирорта амалга кирадими? 2 Жаноза намозида ният қилганида имомга иқтидо қилдим деса кифоя қиладими? 3 Жаноза намозини таҳорат билан бошлаган одам ўртада таҳорати кетиб қолса таямум қилиб давом эттираверадими ёки таҳорат қилиши шартми? 4 Жаноза намозида сафларни тўғрига қараб тўғриланадими ёки ёнбошгами. 5 Жаноза намозида сафларни тўғрилаш қайси амалга киради? 6 Жаноза намозида бошидаги сафда савоб кўпми ёки охиргисидами? 7 Бир хонадонда жаноза намозини ўқигани кирганимизда саҳнаси кичкиналигидан майит билан имомдан баъзи бир одамлар олдинга ўтиб кетди, адашмасам имом домла зарур бўлса қабул деб жаноза намози ўқиди. Саҳнада жой йўқ бўлгани билан ровот бўш эди. Ушбу ҳолатда ўқилган жаноза намозини ҳукми қандай бўлади? Мободо яна шундай вазият бўлиб қолса нима қилиш керак бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1. Уларга шундай туриш қулай бўлса керак.

2. “Ушбу майтга жаноза намозини ўқишни ният қилдим”ни ҳам қўшиб олса кифоя қилади.

 3. Жанозадан қолмай деб таяммум қилиб жанозага қўшилсаю намоз ичида таҳорат кетиб қолса, сув топа олмаган киши қайта таяммум қилиб жанозани қайта давом эттириши мумкин. Агар сув топа олса, таҳорат қилиши шарт. Чунки таяммумни мубоҳ қилган жанозани қўлдан кетиш хавфи зоил бўлди. У одам ҳотиржам таҳорат қилиб қолганини тугатиб қўйишга имконияти бор. 

4. Ёнбошга.

5. Суннат.

6. Охиргисида. 

7. Имомдан олинга ўтиб кетганларнинг намозлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat