Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Психология

17:55 / 13.11.2016 | Zuhra | 3433

Ассалому алайкум! Психологияда онгимизни ташқи дунёга таъсири бор, инсон нимагаки ишонса ўша рўй бeради. Қидирганини топади ва истаганини кўради. Фикр моддийлашиши ҳақиқат дeб ҳисоблашади, дeмак биз ниманики ўйлайвeрсак онгимиз уни моддилика йўналтиради ва у ҳаётимизда рўй бeра бошлайди. Бу динимизда қанчалик ўз тақсдиғини топа олади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида бу фан ҳам Исломнинг бир неча юз бўлакларидан бир кичик бўлагидир. Соҳа мутахассислари бунга ўзлари томонидан кўп нарсаларни қўшиб олишган. АЛЛОҲДАН ВА ОДАМЛАРДАН ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИШ Аллоҳдан яхши гумонда бўлиш «У Зот мени авф қилади, мағфират қилади ва Ўзининг кенг раҳмати ила раҳм қилади» деган умид билан Аллоҳ таолога ибодат қилаверишдир. Бу аввал келган эҳтиёт бўлишга зид эмас. Эҳтиёткорликни яхши гумонга қўшиб олиб бориш керак. Аллоҳ таолога итоат қилиб, яхши умидда бўлиш ва қайтарганидан қайтиб, ҳушёр бўлиш лозим. Одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш эса улардан ҳолини билмайдиганлари ҳақида «Улар Аллоҳ таолонинг тоатида мендан кўра яхшироқ бўлсалар керак», деган гумонни қилишдир. Аммо ким очиқ-ойдин осийлик қилаётган бўлса, уларни Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш лозим. Ана ўша иймоннинг баркамоллиги ҳисобланади. Одамлардан эҳтиёт бўлиш эса улар билан бўладиган муомалада эҳтиёт бўлиб, жанжалдан қочиб, тинчлик ва осойишталикнинг пайидан бўлишдир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла «Бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандоқман» деди», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Банда Аллоҳ таоло ҳақида қандай гумон қилса, Аллоҳ таоло унга ўша гумонга мос муомала қилади. Шунинг учун мўмин банда доимо Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлмоғи керак. وَعَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: حُسْنُ الظَّنِّ مِنْ حُسْنِ الْعِبَادَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши гумон яхши ибодатдандир», дедилар». Абу Довуд ривоят қилганлар. Шарҳ: Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиш У Зотнинг ҳаққини адо этишдир. Шунинг учун ҳам бу иш яхши ибодатдан ҳисобланади. Одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш эса ўз эгасини одамларнинг ёмон кўришидан ва ҳасадидан асрайди. Шунинг учун ҳам бу иш яхши ибодатдан ҳисобланади. Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумон қилиш куфрдир. Одамлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш маъсиятдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat