Аудио маълумотларни яқинларга улашиш

СаволларМавзу: МедияАудио маълумотларни яқинларга улашиш
Мирхалил Пўлатов сўради 11 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен «Семурғ медиа» студиясида ёзилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамма Юсуф ҳазратларининг «Мўминларни қизиқтирган саволларга жавоблар» аудио дискларини харид қилган эдим. Дискнинг муқовасида «Муаллиф рухсатисиз нусха кўчиришнинг барча турлари, иқтибос, олиш ва сотиш шаръан харом, қонунан ман этилади» деган ёзувни ўқидим. Ушбу аудио ёзувни мен асосан машинада тинглаб юраман. Тинглаб юрган пайтларим машинага дўстларим, қариндошларим чиқишади ва аудиони эшитиб, уларда ҳам қизиқиш уйғонади. Шунда уларнинг «менга ҳам флешкага ташлаб бер, тинглаб маънавий озуқа олай» деган мурожаатларига мен муқовадаги ёзувни эслатиб рад жавобини айтсам, уларнинг баъзилари тушунишни истамай, «қизғоняпти», «эриняпти» каби таассуроти уйғоняпти. Шундай вазиятда уларга қандай изоҳ бериб «хафа қилиш»ни олдини олсам бўлади? Ёҳуд аслида яқинларга шу каби аудио маълумотларни савдо ёки бошқа манфаат учун эмас, уларнинг онгини маънавий бойитиш мақсадида улашиш ҳаромми?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 11 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ барчамизнинг устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(раҳимаҳуллоҳ) ҳазратлари қолдирган илмий меросдан баҳраманд бўлишга муяссар айласин. Яқинларингизга ўзингиз тушуниб етган муаллифлик ҳуқуқларини баён қилиб англатишга ҳаракат қилинг. Аллоҳга ҳамд бўлсин, шунча илмни бизга муяссар қилди. Биз ҳам ўз ўрнида бу ишларга ҳисса қўшишга ҳаракат қилайлик. Ўша яқинларингизга ўзингиз фойдаланаётган аудио маҳсулотлардан олиб ҳадя қилсангиз, катта савобга эга бўласиз ҳамда шу ишларнинг ривожига ҳисса қўшасиз. Аллоҳ доимо яхши амалларда ҳамкор айласин! Валлоҳу аълам!

Исмоил Муҳаммад Юсуф