Қолдирилган намозлар

СаволларМавзу: ИбодатларҚолдирилган намозлар
Муяссар сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Кўпчилигимиз ёшликдан намоз ўқимай қарздор бўлиб қолганмиз. Яқинда бир отиндан маслаҳат олиб ҳар намозимга яна битта фарзини қўшиб ўқишни ўргандим. Масалан пешинни ўқиётганимда аввал 4 ракъат суннат кейин 4 ракъат фарз кетидан 4 ракъат қолиб кетган фарзни, уни кетидан 2 ракъат суннатни ўқиб тугатяпман. Шу тартибда ўқишим тўғрими? Нотўғри бўлса қарз намозларни ўқилишини ўргатинг.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом!

Қолган 4 ракъат қазони 2 ракъат суннатдан кейин ўқинг. Валлоҳу аълам!