Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат бузиладими?

14:01 / 04.12.2016 | DONIYOR | 2718

Ассалому алайкум! Ҳурматли  Устозлар, киши бирор нарсага суянмасдан ўтириб ухласа (яъни бу ҳолат масчидда ўтирганда ) таҳорат бузиладими? Ва яна шу ҳолатда ўтириб ухлаган вақтда йиқилиб кетмоқчи бўлсаю, лекин йиқилмай чўчиб уйғонсачи? Бу ҳолатда ҳам таҳорат бузиладими? Излаш хизматидан тополмадим илтимос жавоб берингизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таҳоратнинг бузилиш ёки бузилмаслиги, ўтириб ухлаганда орқадан ел чиқиш ёки чиқмаслигига боғлиқ. Фуқаҳолар кўплаб тажриба ўтказиб, одатда суянмасдан ухлаган ҳолатда орқадан ел чиқмаслигини кузатганлар. Ҳатто ухлаганларида ёнига кузатувчи қўйиб қўйганлари ҳам бўлган. Албатта бу ҳар кимнинг мижозига боғлиқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat